Ўзбекистон ҳудудида сақланадиган ва кўпайтириладиган ҳайвонлар рўйхатга олинади

Сақлаш
12:31 / 07.08.2026 45 0

2026 йил 7 август санасидан “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди.

 

Унга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак. Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:

➖ қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин;
➖ отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин;
➖ чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин;
➖ итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин.

Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.

 

Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим. Ўзбекистонда сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар сўйилган (нобуд бўлган, ўлган, йўқ қилинган) ёки Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган тақдирда 7 кунлик муддатда ҳисобдан чиқарилади.

 

Ваколатли давлат органининг вакили ҳайвон эгасининг мурожаатига асосан 5 иш куни ичида ҳайвонни идентификация қилиши ва рўйхатдан ўтказиши лозим.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//