Жамият
Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Арнасой кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади, деб хабар берди Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази.
.jpg)
Унга кўра, аввал ушбу йўлнинг қарама-қарши томонида капитал таъмирлаш ва янги асфальт қопламасини ётқизиш ишлари якунланган, эндиликда мазкур ишлар йўлнинг иккинчи томонида давом эттирилиб, юқори сифатли асфальт қопламаси ётқизилади.
Шу мақсадда 2026 йил 6 август соат 23:00 дан 10 август соат 08:00 гача йўлнинг таъмирланаётган томони, яъни Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Арнасой кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Автотранспорт воситалари оқими қарама-қарши томонга йўналтирилади ва ҳаракат харитада яшил ранг билан кўрсатилган вақтинчалик схема асосида ташкил этилади. Тез тиббий ёрдам хизмати транспорт воситалари учун алоҳида вақтинчалик ҳаракат йўналиши ташкил этилади.
Марказ хабарида ҳайдовчилардан йўл белгиларига риоя қилиш, тезликни пасайтириш ва ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштиришни сўралади. Мазкур вақтинчалик чекловлар йўлни сифатли капитал таъмирлаш ва асфальт қопламасини сифатли ётқизиш ҳамда ишларни хавфсиз якунлаш учун зарур.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78185
Жамият
56938
Жамият
56192
Жамият
51237
Жамият
//
Изоҳ йўқ