Шахсий маълумотларни ҳимоя қилувчи давлатлар рўйхати эълон қилинди

Сақлаш
16:29 / 06.08.2026 52 0

Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатиш бўйича янги тартиб жорий этилди. Вазирлар Маҳкамаси шахсга доир маълумотлар бир хил даражада ҳимоя қилинишини таъминловчи 49 та давлат рўйхатини тасдиқлади.

 

Ҳужжат “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун асосида қабул қилинган бўлиб, халқаро маълумот алмашинувида ягона ёндашувни белгилайди.

 

Унга кўра, мазкур рўйхатга киритилган давлатларга халқаро шартномалар асосида ишловчи ахборот тизимлари орқали шахсга доир ва эгасизлантирилган маълумотларни ваколатли давлат органидан қўшимча рухсат олмасдан ҳамда уни олдиндан хабардор қилмасдан узатиш мумкин. Шу билан бирга, операторлар маълумотлар тарқалиб кетишининг олдини олиш учун зарур ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўриши шарт.

 

Рўйхатга қуйидаги давлатлар киритилган:

 

 

Австрия

 

Андорра

 

Аргентина

 

Белгия

 

Болгария

 

Бразилия

 

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги

 

Венгрия

 

Германия

 

Гернси (Британия тожи юрисдикцияси остидаги ҳудуд)

 

Гонконг (Хитой Халқ Республикасининг махсус маъмурий ҳудуди)

 

Греция

 

Дания

 

Жерси (Британия тожи юрисдикцияси остидаги ҳудуд)

 

Ирландия

 

Испания

 

Исландия

 

Исроил

 

Италия

 

Канада

 

Кипр

 

Корея Республикаси

 

Латвия

 

Литва

 

Лихтенштейн

 

Люксембург

 

Малта

 

Мен ороли (Британия тожи юрисдикцияси остидаги ҳудуд)

 

Нидерландия

 

Норвегия

 

Полша

 

Португалия

 

Россия

 

Руминия

 

Сингапур

 

Словакия

 

Словения

 

АҚШ

 

Уругвай

 

Фарер ороллари (Дания Қироллиги таркибидаги автоном ҳудуд)

 

Финляндия

 

Франция

 

Хорватия

 

Чех Республикаси

 

Швейсария

 

Швеция

 

Эстония

 

Янги Зеландия

 

Япония

 

Рўйхатга киритилмаган давлатларга шахсга доир маълумотларни узатиш эса фақат оператор ёки маълумотлар базаси мулкдори Миграция ва персоналлаштириш департаменти белгилайдиган ҳуқуқий, ташкилий ҳамда техник талабларни бажарган тақдирдагина амалга оширилади.

 

Қарорга мувофиқ, агар трансчегаравий узатиш жараёнида шахсга доир маълумотлар тарқалиб кетгани аниқланса, оператор бу ҳақда 24 соат ичида Миграция ва персоналлаштириш департаментини хабардор қилиши шарт. Шунингдек, 72 соат ичида ҳодисанинг сабаблари ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун кўрилган чоралар ҳақида батафсил маълумот тақдим этиши лозим.

 

Шу билан бирга, рўйхатга давлатларни киритиш ёки ундан чиқариш бўйича таклифларни тайёрлаш вазифаси ҳам мазкур департаментга юклатилди. Идора бир ҳафта ичида тасдиқланган рўйхатни расмий сайтида эълон қилиши керак.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//