1-синф ўқувчилари учун “Президент совғалари”ни ҳудудларга етказиш бошланди

Сақлаш
13:46 / 06.08.2026 56 0

2026/27-ўқув йили учун биринчи синф ўқувчиларига мўлжалланган “Президент совғалари”ни ҳудудларга етказиш бошланди.

 

Маълумотларга кўра, ўқув қуроллари 15 августга қадар мамлакатнинг барча ҳудудларига, 25 августга қадар эса қабул қилинган биринчи синф ўқувчилари сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилади. “Президент совғалари” “Биринчи қўнғироқ” тадбирларидан сўнг ўқувчиларга тантанали равишда топширилади.

 

Биринчи синф ўқувчилари учун тайёрланган “Президент совғаси” 12 турдаги ўқув қуролидан иборат. Тўпламга ўқув сумкаси, 12 та дафтар, ручка, 2 та оддий қалам, рангли қаламлар тўплами, рангли қоғоз, пластилин, расм дафтари, 2 та ўчирғич, рангли акварель бўёқлари, елим ва қаламдон киритилган.

 

​Ўқув қуроллари давлат мактаблари билан бир қаторда нодавлат таълим муассасалари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар тасарруфидаги мактабларда таҳсил оладиган биринчи синф ўқувчиларига ҳам етказилади. Ҳар бир болани ўқув қуроллари билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида adm.maktab.uz электрон платформаси орқали мактаблар кесимида ўқувчилар рўйхати шакллантирилган.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчи сумкаларининг оғирлиги юзасидан жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалага ойдинлик киритди.

 

2026/27-ўқув йилида республикадаги 10 минг 225 та умумтаълим мактабида 550 мингдан ортиқ педагог 6,7 миллиондан зиёд ўқувчига таълим бериши кутилмоқда. Янги ўқув йилида 795 мингдан ортиқ боланинг 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган. 5 август ҳолатига кўра, 680 минг нафардан ортиқ бола мактабга қабул қилинган бўлиб, бу режанинг 85 фоизини ташкил этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//