Жамият
Шавкат Мирзиёев 5 август куни “Автомобиль йўлари тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонунга кўра энди Ўзбекистонда автомобиль йўлларини ривожлантириш, улардан фойдаланиш ва йўл фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш масалаларига эътибор қаратилади.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда автомобиль йўллари қуйидагича таснифланади:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;
шаҳарларнинг ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари (ички автомобиль йўллари);
хўжалик автомобиль йўллари.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки бўлиб, улар Автомобиль йўллари қўмитасининг ихтиёрида бўлади ва чекланмаган доирадаги шахсларнинг транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжаллангандир. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги ажратилган минтақанинг минимал ўлчамлари қуйидагилардан иборат:
І тоифа автомобиль йўлларида — 80 метр;
II тоифа автомобиль йўлларида — 60 метр;
III ва IV тоифа автомобиль йўлларида — 40 метр;
В тоифа автомобиль йўлларида — 25 метр.
Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари мазкур йўл эгалари томонидан, шу жумладан, ихтисослаштирилган йўл ташкилотларини жалб этган ҳолда амалга оширилади. Йирик габаритли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларида ҳаракатланишига фақат махсус ваколатли орган ёки унинг тизимидаги идоралар томонидан бериладиган махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби ҳам белгиланди. Пулли автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қарор Президент томонидан ёки ўз ваколатлари доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Мазкур қарор режалаштирилаётган пулли автомобиль йўли билан боғлиқ ҳудудлар ўртасида лозим даражадаги ва фойдаланиш ҳолатидаги автомобиль йўллари бўйлаб муқобил бепул ҳаракатланишни таъминлаш шарти билан қабул қилинади.
Фойдаланувчи транспорт воситасида пулли йўлдан ҳаракатланиш учун қуйидаги усуллардан бири орқали оператор билан оммавий шартнома тузади:
пулли автомобиль йўлига кириш;
ҳаракатланиш учун тўловни тўлов пунктида тўлаш;
йўл талонини сотиб олиш.
Пулли автомобиль йўлидан ҳаракатланиш учун тўлов транспорт воситаларининг юқори тезлик режимини ва бутун йўналиш бўйлаб юқори даражадаги сервис хизматини таъминлаш шарти билан жорий этилади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Спорт
Илм-фан
Жамият
78195
Жамият
56940
Жамият
56197
Жамият
51239
Жамият
//
Изоҳ йўқ