Жамият
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ 37 гектарлик ҳудудда очиқ жамоат боғини барпо этиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, боғга киришни чеклаб турган тўсиқлар демонтаж қилиниб, улар ўрнида қулай кириш йўлаклари ва ўзаро боғланган пиёдалар йўлаклари тармоғи барпо этилади.
Ҳудудда ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, болали оилалар ва болалар аравачасидаги ташриф буюрувчилар учун тўсиқсиз муҳит яратиш режалаштирилган.
Шунингдек, яшил ҳудудларни сақлаб қолиш, сояли сайр йўлаклари ва сокин дам олиш масканларини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилади. Боғда замонавий ёритиш тизими, навигация ва ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш воситалари ўрнатилади.
Ҳокимликка кўра, лойиҳа пойтахтда экологик вазиятни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва марказий кўчалар ҳамда уларга туташ ҳудудларда қулай жамоат маконларини яратишга қаратилган кенг кўламли ишларнинг бир қисми ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, боғнинг 10 гектар қисми келгусида тахминан 700 гектар майдонни қамраб оладиган Тошкентнинг “яшил йўналиши”га киритилади. Ушбу йўналиш Magic City, “Anhor-Lokomotiv” боғи, Экопарк, Мирзо Улуғбек номидаги Марказий боғ, Абдулла Қодирий боғи, Ислом цивилизацияси маркази ва бошқа жамоат маконларини ўзаро боғлайди.
“Яшил йўналиш” деганда Тошкентдаги барча боғлар ўзаро боғланиб, одамлар биридан иккинчисига бемалол ўта оладиган ягона макон назарда тутилмоқда. Бу шаҳарни ривожлантириш бўйича беш йиллик дастурнинг бир қисми ҳисобланади, деди ҳоким ўринбосари.
Унинг таъкидлашича, ҳудудда капитал қурилиш ишлари режалаштирилмаган. Боғда сайр йўлаклари ва дам олиш масканлари барпо этилиб, ўриндиқлар ўрнатилади, мавжуд йўлаклар асосида тротуарлар янгиланади. Бирорта ҳам дарахт кесилмайди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78185
Жамият
56938
Жамият
56192
Жамият
51237
Жамият
//
Изоҳ йўқ