Иқтисод
Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 29 июлдаги йиғилишида асосий ставка яна 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.
Қайд этилишича, 2026 йил июнь ойида умумий инфляция йиллик 6,4 фоизга етди, базавий инфляция эса 5,7 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақланиб қолди. Умумий инфляция 2026 йил якунида 6,5 фоиз атрофида, иқтисодий ўсиш прогнози эса 7,5–8 фоиз даражасида сақлаб қолинди.
Жорий йилнинг июнь ойида энергия ва тошкўмир нархларининг ошиши таъсирида умумий инфляция суръатларининг қисқа муддатли юқорилаши кузатилмоқда.
Энергия ва тошкўмир нархларининг ошиши таъсирида умумий инфиляция суръатларининг юқорилаши кузатилмоқда. Озиқ-овқат инфиляцияси секинлашган бир пайтда хизматлар инфиляцияси тезлашмоқда.
Хизматлар соҳаси, туризм, инвестицийлар ва чакана савдо ҳажмининг юқори ўсиши иқтисодиётда япли талабнинг барқарорлигини кўрсатди. Шу билан бирга, сўнгги ойларда бюджет харажатларининг фаоллашиши келгуси чоракларда ҳам иқтисодий фаоллик ва талаб омилларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
«Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражага пасайтириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг харид қобилиятини сақлашга қаратилган бўлиб қолади», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
78282
Жамият
56986
Жамият
56248
Жамият
51294
Жамият
//
Изоҳ йўқ