Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026ънинг энг чиройли голлари рейтингида 2-ўринни эгаллади

Сақлаш
10:42 / 28.07.2026 96 0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг 2026-йилги Жаҳон чемпионатида Конго ДР дарвозасига киритган голи ФИФА томонидан ўтказилган “Турнирнинг энг чиройли голи” сўровномасида 2-ўринга муносиб деб топилди.

 

ФИФАънинг хабар беришича, Кабо-Верде терма жамоаси ҳимоячиси Сидни Кабрал киритган тўп мухлислар томонидан ЖЧ-2026 мусобақасининг мутлақ энг яхши голи деб топилган.

 

Кабо-Верде ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасида кечган 1/16 финал учрашувида Кабрал дарвозабон Эмилиано Мартинес қўриқлаётган дарвозанинг юқори бурчагига аниқ зарба йўллаб, мусобақанинг энг чиройли голига муаллифлик қилди.

 

Аввалроқ, Элдор Шомуродовнинг Конго ДР термаси дарвозасига киритган голи аввалроқ Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//