Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида сўнгги йилларда олий даражадаги 52 та ташриф доирасида 213 миллиард долларлик 1 минг 617 та инвестиция лойиҳаси бўйича келишувларга эришилгани қайд этилди. Лекин бу лойиҳалар ижросини назорат қилишда сусткашликлар кузатилган.
Эндиликда «йўл хариталари» Ҳисоб палатаси ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан юритилиши белгиланди.
Бош вазирга ҳар ҳафта тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар ва элчилар билан бирга «йўл хариталари»ни давлатлар кесимида, «лойиҳабай» муҳокама қилиш топширилди.
Давлатимиз раҳбари хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти бўйича ҳам кўп эътирозлар борлигини билдирди. Беларусьдаги элчи инвестиция ва ташқи савдо масалаларига бефарқлиги учун лавозимидан озод этилган, Франция, Австрия, Испания, Италия, Ўмон, Индонезия, Малайзия ва Сингапурдаги элчиларнинг фаолияти ҳам етарли даражада кўринмаётгани қайд этилди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага комиссия тузиб, иқтисодий дипломатия, инвестиция ва экспорт бўйича дипломатик ваколатхоналарнинг ишини таҳлил қилиш, ўз вазифасини бажара олмаётганларни ёш, замонавий фикрлайдиган кадрлар билан алмаштириш юзасидан таклифлар киритиш топширилди.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78379
Жамият
57050
Жамият
56316
Жамият
51364
Жамият
//
Изоҳ йўқ