Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида миллий брендларни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу борада жорий этилган тизим натижасида маҳаллий брендлар сони ортиб бормоқда.
Сўнгги икки йилда миллий брендлар учун 15,5 миллиард сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилган. Лекин ўз брендини рўйхатдан ўтказган 309 та маҳаллий корхонанинг учдан бири ҳалигача экспортга чиқмаган.
Президент бренд яратган тадбиркорлар сифат, нарх ва кафолат бўйича ички бозорда ишонч қозонганини таъкидлади. Уларга озгина кўмак берилса, ташқи бозорларда ҳам ўз йўлини топиши мумкин. Шу билан бирга, айрим импорт маҳсулотлари демпинг нархда ёки контрафакт сифатида кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатига салбий таъсир кўрсатаётгани айтилди.
Мутасаддиларга икки ҳафтада маҳаллий брендларни қўллаб-қувватлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
Сиёсат
78139
Жамият
56918
Жамият
56169
Жамият
51222
Жамият
//
Изоҳ йўқ