Ўзбекистондаги талабалар сони 35 йилда 4,6 баробарга ошди

Сақлаш
12:42 / 21.07.2026 38 0

2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 млн 535 минг нафарни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

 

Бу кўрсаткич 1991/1992 ўқув йилига нисбатан 1 млн 197,6 минг нафарга ёки қарийб 4,6 баробарга ошган.


Талабалар сонининг ўқув йиллари кесимидаги динамикаси:



1991/1992 ўқув йили — 337,4 минг нафар;
1995/1996 ўқув йили — 192,1 минг нафар;
2000/2001 ўқув йили — 183,6 минг нафар;
2005/2006 ўқув йили — 278,7 минг нафар;
2010/2011 ўқув йили — 274,5 минг нафар;
2015/2016 ўқув йили — 264,3 минг нафар;
2020/2021 ўқув йили — 571,5 минг нафар;
2021/2022 ўқув йили — 808,4 минг нафар;
2022/2023 ўқув йили — 1 042,1 минг нафар;
2023/2024 ўқув йили — 1 314,5 минг нафар;
2024/2025 ўқув йили — 1 432,8 минг нафар;
2025/2026 ўқув йили — 1 535,0 минг нафар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//