Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрида автобус йўл ҳақи оширилди

Сақлаш
12:16 / 21.07.2026 41 0

Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгаши жамоат транспорти учун янги тарифларни тасдиқлади.
 

Унга кўра, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Нурафшон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида транспорт карталарини сотиш ва тўлдириш учун инфокиосклар босқичма-босқич ўрнатилиши белгиланди.

 

Эндиликда автобусларда йўл ҳақи учун:

 

▪️транспорт ёки банк картаси орқали тўлов – 2 000 сўм;
▪️нақд пулда тўлов – 2 600 сўм;
▪️юк ташиш хизмати – 2 600 сўм этиб белгиланди.


Қарорга кўра, брутто шартнома асосида ҳаракатланувчи барча шаҳар автобусларида нақд пулсиз тўлов тизими тўлиқ жорий этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//