Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи учун даъвогарлар рўйхатидан жой олди

Сақлаш
11:52 / 21.07.2026 42 0

Мундиалда Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов Конго ДР дарвозасига киритган гол ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли сифатида эътироф этилган эди. Айнан шу гол энди Hyundai Goal of the Tournament соврини учун номзодлар рўйхатидан жой олди.

 

Ушбу совринга қуйидаги 12 нафар даъвогар номзоди илгари сурилмоқда:

 

Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) — Конго ДР

Керим Алайбегович (Босния ва Ҳерсеговина) — Қатар

Хулиан Алварес (Аргентина) — Швейцария

Жуд Беллингем (Англия) — Франция

Сидни Кабрал (Кабо Верде) — Аргентина

Эрлинг Ҳоланд (Норвегия) — Бразилия

Вилсон Исидор (Ҳайити) — Марокаш

Элайжа Жаст (Янги Зеландия) — Эрон

Дайзен Маэда (Япония) — Швеция

Килиан Мбаппе (Франция) — Сенегал

Лионел Месси (Аргентина) — Жазоир

Ферран Торрес (Испания) — Аргентина

 

Энг кўп мухлислар овозини йиққан футболчи ғолиб деб топилади. Қуйидаги ҳавола орқали овоз бериш мумкин: https://play.fifa.com/gott/en/

 

Овоз бериш жараёни 27 июль куни якунланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//