Тошкент метрополитенига янги поездлар олиб келинди

Сақлаш
10:37 / 21.07.2026 38 0

Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли, тезкор метро хизматини кўрсатиш, ҳаракат интервалларини қисқартириш ва метро вагон паркини бутунлай янгиланишига эришиш мақсадида 20 июль куни Тошкент метрополитенига навбатдаги замонавий 3 та янги ҳаракат таркиби олиб келинди.

 

Жорий йилда харид қилинган ҳаракат таркиблари ҳисобига янги замонавий ҳаракат таркиблари сони 47 тага етказилди.

 

Маълумот учун, 2026 йил сентябрь ойига қадар, яна 8 та 4 вагонли ҳаракат таркиблари харид қилиниши режалаштирилган.

 

Аввалроқ, 12 июль куни ҳам 3 та замонавий 4 вагонли ҳаракат таркиблари олиб келинган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//