Тошкентда айрим автобус йўналишлари вақтинча ўзгарди

Сақлаш
09:38 / 21.07.2026 86 0

20 июлдан Катта ҳалқа йўли бўйлаб Фоод cитй савдо маркази яқинида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинча ўзгартириш киритилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси.

 

 

Унга кўра, 39, 93, 110, 117, 128, 130-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати вақтинчалик Бектемир йўли кўчасидаги «Ижтимоий таъминот агентлиги» бекатида (Фоод cитй савдо марказигача ҳаракатланмаган ҳолда) қисқартирилади.

 

Хабарда шунингдек, чекловлар давомида кўчаларда тирбандлик ортиши эҳтимоли, шунга кўра, йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгаришлар киритилиши мумкинлиги қайд этилган. Бундан ташқари, автобусларнинг ҳаракат вақти ва оралиқ вақти режадагидан узоқроқ бўлиши мумкин.

 

Бошқарма шунингдек, 133-сонли автобус йўналишида ҳам вақтинчалик ўзгариш киритилганини маълум қилди.

 

 

Катта ҳалқа йўлининг Чортоқ кўчасидан Гулзор МФЙ ҳудудигача бўлган бир томонлама қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли, ушбу йўналишдаги ҳаракат қуйидагича ўзгартирилди:

 

Вақтинчалик ҳаракат йўналиши: Шоликор кўчаси, Марказий кўчаси, Гулзор МФЙ маҳаллий кўчалари ва Катта ҳалқа йўли орқали амалга оширилади.

 

Таъмирлаш ишлари муносабати билан кўчаларда тирбандликлар юзага келиши эҳтимоли бор. Шу боис ҳаракат жадвалига қўшимча ўзгаришлар киритилиши мумкин. Автобусларнинг қатнов ва оралиқ интерваллари одатдагидан бироз чўзилиши кутилмоқда.

 

Шу сабабли йўловчилардан сафарларни ушбу ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда олдиндан режалаштириш тавсия этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//