Давлат стипендиялари тақсимоти тасдиқланди

Сақлаш
17:49 / 20.07.2026 41 0

Республикадаги олий таълим ташкилотлари ҳамда йўналишлар кесимида янги ўқув йили учун давлат стипендияларининг квоталари белгиланди. Уларнинг жами сони – 776 та.

 

Стипендияларнинг турлари ва ажратилган квоталар рўйхати қуйидагича:

▪️ Президент стипендияси — 187 та; 

 

▪️ Ислом Каримов стипендияси (барча йўналишларда) — 194 та; 

 

▪️ Навоий стипендияси (гуманитар йўналишларда) — 175 та; 

 

▪️ Бобур стипендияси (тарих ва география йўналишларида) — 51 та; 

 

▪️ Имом ал-Бухорий стипендияси (Ўзбекистон халқаро ислом академиясида) — 44 та; 

 

▪️ Беруний стипендияси (техника йўналишларида) — 38 та; 

 

▪️ Ибн Сино стипендияси (тиббиёт йўналишларида) — 33 та; 

 

▪️ Абдулла Авлоний стипендияси (педагогика йўналишида) — 16 та; 

 

▪️ Улуғбек стипендияси (табиий йўналишларда) — 13 та; 

 

▪️ Тўлепберген Қаипбергенов стипендияси (Қорақалпоғистондаги олийгоҳларда) — 11 та; 

 

▪️ Ибройим Юсупов стипендияси (Қорақалпоғистондаги олийгоҳларда) — 11 та; 

 

▪️ Паҳлавон Маҳмуд стипендияси (жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида) — 3 та. 

 

Маълумот учун, ушбу стипендиялар республика бўйича жами 335 минг 471 нафар юқори курс талабалари орасидан энг муносибларига тақсимланади. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//