Самарқандда милодий VIII асрга оид эҳтимолий ҳукмдорлар саройи аниқланди

Сақлаш
15:46 / 20.07.2026 44 0

Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган Мингтепа археологик ёдгорлигида олиб борилаётган тадқиқотлари давомида милодий VIII асрга оид эҳтимолий ҳукмдорлар саройининг меъморий қолдиқлари аниқланди, деб хабар берди Маданий мерос агентлиги.

 

Хабарга кўра, археологик қазишма ишлари Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтининг илмий ходимлари Амриддин Бердимуров, Ҳусниддин Раҳмонов ва Нигора Маҳкамовалар томонидан амалга оширилмоқда.

 

 

Қазишмалар натижасида ёдгорликнинг Арк (қалъа) қисмида жойлашган, милодий VIII асрнинг биринчи ярмига мансуб бўлган сарой мажмуасининг меъморий тузилиши очиб берилган.

 

Мутахассислар иншоотнинг қурилиш услуби илк асрлар шаҳарсозлиги, меъморчилиги ҳамда давлат бошқарув тизимини ўрганишда муҳим илмий манба эканини таъкидлайди.

 

Бундан ташқари, қазишма ишлари давомида саройнинг зал қисмидан VIII асрга оид ҳайкалтарошлик намуналари ҳам топилган бўлиб, улар юзасидан илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

 

 

Археологларнинг айтишича, мазкур топилмалар Мингтепа ёдгорлигининг сиёсий, маданий ҳаёти, асрлардаги ҳудуднинг тарихий тараққиёти ҳақида янги илмий хулосалар чиқаришга хизмат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//