Жамият
Июль ойининг ўрталарида Ўзбекистон аҳолиси аномал иссиқ об-ҳаво шароитини бошдан кечирди. Маълумки, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб борди ва республика ҳудудининг аксарият қисмида иссиқликнинг энг юқори чўққиси 18–19 июль кунларига, шимоли-ғарбий ҳудудларда эса 16–18 июль кунларига тўғри келди. Мазкур кунларда ҳаво ҳарорати республиканинг аксарият ҳудудларида +43– +45°, жанубий ҳамда чўл ҳудудларида эса +46– +49° гача кўтарилди.
Таъкидланишича, ҳаво ҳарорати Ўзбекистон ҳудудида метеорологик кузатувлар олиб борилган давр мобайнида қайд этилган энг юқори қийматларга жуда яқинлашди.
Қуйида республиканинг қатор ҳудудларида ўрнатилган янги ҳарорат рекордлари келтирилган:
.jpg)
Тошкент шаҳрида энг юқори ҳаво ҳарорати +44,3° 19 июль (якшанба) куни қайд этилди. Бу кўрсаткич 1997 йил 18 июлда пойтахтда кузатилган мутлақ максимумдан атиги +0,3° паст бўлди.
Фарғона водийси вилоят марказларида эса ушбу кунларда максимал ҳарорат бўйича рекордлар 2–3 марта янгиланди.
«Ушбу кунлардаги экстремал иссиқ об-ҳаво термик депрессия таъсирида шаклланди. Бу жараёнда Эрон ҳудуди устида юқори тропосферада кучли баланд босим тизмаси ҳосил бўлади ва унинг таркибида ниҳоятда иссиқ ҳаво массаси айланиб туради», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур баланд босим тизмаси шимоли-шарқ томон силжиши билан иссиқ ҳаво худди гумбаз сингари Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудини босқичма-босқич қоплайди.
Натижада, булутлилик кескин камаяди, қуёш радиацияси кучаяди ва ер юзасининг қизиши ҳисобига ҳаво ҳарорати фавқулодда юқори қийматларга етади.
Аввалроқ жорий ҳафтада ҳарорат пасайиши кутилаётгани хабар қилинган эди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78367
Жамият
57042
Жамият
56308
Жамият
51356
Жамият
//
Изоҳ йўқ