Қонунга зид реклама олган блогерга чора кўрилди

Сақлаш
11:25 / 20.07.2026 47 0

Блогер Н.Собиров ижтимоий тармоқда ўзининг @nurbek_sobiroff саҳифасида алкоголли ичимликлар рекламаси жойлаштирилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда тегишли ҳужжатлар судга юборилди.

 

Маълумот учун, «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 38-моддасига мувофиқ, ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликларнинг рекламаси тақиқланган. Фақат пиво, табиий ва кўпикланадиган виноларни қонунчиликда белгиланган вақт, шакл ва аудиторияга оид чекловларга риоя қилинган ҳолда реклама қилишга йўл қўйилади.

 

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда алкоголли ичимликлар рекламасини ҳар қандай шаклда тарқатиш тақиқланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//