Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадаларда 8 та медаль қўлга киритишди

Сақлаш
09:15 / 20.07.2026 62 0

Литванинг Вилнюс шаҳрида бўлиб ўтаётган 37-Халқаро биология олимпиадасида, икки йиллик танаффусдан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари катта муваффақиятга эришиб, қуйидаги ўқувчилар 3 та бронза медалини қўлга киритди:

▪️ Муродбек Латипов — Навоий шаҳридаги Президент мактаби,

 

▪️ Орзугул Мухторова — Навоий шаҳридаги Президент мактаби,

 

▪️ Нурсултон Аширалиев — Жиззах шаҳридаги Президент мактаби.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлари Хитойда бўлиб ўтаётган 67-Халқаро математика олимпиадасида ҳам яхши натижа кўрсатди.

 

 

119 та давлатдан 685 нафар ўқувчилар иштирок этган олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та кумуш, 3 та бронза медалини ютди.

 

Кумуш медаль соҳиблари:

▪️ Элшод Ўралов — Термиз шаҳар 14-сонли мактаб ўқувчиси;

 

▪️ Достонбек Раҳмонқулов — Янгиер шаҳар ИМ ўқувчиси.

 

Бронза медали соҳиблари:

▪️ Азизбек Мамажонов — Ал-Хоразмий номидаги ИМ Гулистон филиали;

 

▪️ Элбек Зоҳиджонов – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;

 

▪️ Расулбек Ғаффоров – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси.

 

Маълумот учун, Президент қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро олимпиадаларда эришган медаллар учун ўзбекистонлик иштирокчилар учун қуйидаги пул мукофотлари берилиши кўзда тутилган:

 

➖ кумуш медаль учун — 618 млн сўм, ўқитувчисига — 103 млн сўм;

➖ бронза медаль учун — 412 млн сўм, ўқитувчисига — 61,8 млн сўм.

 

Бундан ташқари, мазкур олимпиада ғолибларини синовларга тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғона кўтарилиши белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//