Бугун ҳарорат 48° гача кўтарилиши мумкин

Сақлаш
09:19 / 18.07.2026 92 0

Бугун 18 июль кун Республика ҳудудлари бўйлаб юқори даражали иссиқ кузатилади. Жойларда ҳарорат даражаси 48 га етиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 26-28°, кундузи 43-45° бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30°, кундузи 40-45° бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 24-29°, чўл ҳудудларда 33-35° гача, кундузи 43-48° бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22-27°, баъзи жойларда 30° гача, кундузи 40-45° бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 27-32°, кундузи 43-48° бўлади.

 

Фарғона водийсида баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 38-43° бўлади.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 31-36° бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//