Статистика: Ўзбекистонда уй-жой нархлари бир йилда 4 фоизга ошди

Сақлаш
15:24 / 17.07.2026 92 0

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг II чорагида Ўзбекистонда турар жой кўчмас мулки нархлари ўтган чоракка нисбатан 1,3 фоизга, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан эса 4 фоизга ошган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумот берди.

 

Квартиралар нархи бир йил давомида 5,5 фоизга, жумладан:

бирламчи бозорда — 7,1 фоизга;
иккиламчи бозорда — 4,2 фоизга қимматлашган.



Якка тартибдаги уйлар нархи эса 2025 йилнинг II чорагига нисбатан 2 фоизга ошган. Тошкент шаҳрида квартиралар нархи бир йилда 3,9 фоизга, республиканинг қолган ҳудудларида эса 7 фоизга кўтарилган.
 

2026 йилнинг II чорагидан бошлаб уй-жой нархлари индекслари янгиланган методология — гедоник регрессия усули асосида ҳисобланмоқда. Мазкур усул уй-жойнинг майдони, жойлашуви, қавати ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиб, бозордаги нархлар динамикасини янада аниқроқ баҳолаш имконини беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//