Жамият
Хитойнинг Шанхай шаҳрида 2026 йилги Бутунжаҳон Сунъий интеллект конференцияси (WAICO) очилиши арафасида қарийб 30 та давлат вакиллари томонидан Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик бўйича бутунжаҳон ташкилоти (WAICO)ни таъсис этиш тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, ташкилотнинг ҳамтаъсисчилари қаторидан Ўзбекистон ҳам жой олган. Бу эса мамлакатнинг сунъий интеллект соҳасидаги халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш, глобал СИ экотизимидаги иштирокини мустаҳкамлаш ҳамда илғор тажриба ва технологияларни жалб этиш йўлидаги муҳим қадам бўлиши қайд этилади.
Мамлакат номидан ҳужжатга Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Россиядан вазир Максут Шадаев, Хитой номидан эса ташқи ишлар вазири Ван И имзо чеккан.
Вазирлик қайд этишича, WAICO сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, илғор технологиялар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда сунъий интеллектдан хавфсиз ва масъулиятли фойдаланишга оид умумий ёндашувларни шакллантиришни мақсад қилган.
Янги ташкилотнинг бош қароргоҳи Хитойнинг Шанхай шаҳрида жойлашади. 17–20 июль кунлари ўтаётган Бутунжаҳон сунъий интеллект конференцияси ва Сунъий интеллектни глобал бошқариш бўйича юқори даражадаги конференциянинг асосий мавзуси «Intelлектуал ҳамкорлар — келажакни биргаликда яратиш» этиб белгиланган. Конференциянинг очилиш маросимида Хитой раиси Си Сзинпин сунъий интеллектни ривожлантириш ва бошқаришга оид Пекин сиёсати ҳамда бу борадаги ташаббусларни тақдим этиши кутилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
78192
Жамият
56940
Жамият
56197
Жамият
51239
Жамият
//
Изоҳ йўқ