Сиёсат
Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ташкил қилиш бўйича видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари “еттилик” фаолиятини танқид қилди ва муаммолар кўриб чиқилди.
Йиғилишда айтилишича, айрим туманларда амалга оширилаётган лойиҳаларда камбағал оилалар иштироки 15 фоизга ҳам етмаяпти. Қораўзак, Марҳамат, Миришкор, Нуробод ва Термиз туманлари мисолида бу борадаги сусткашликлар кўрсатиб ўтилди. Ачинарлиси, 960 та камбағал оила яшайдиган 32 та маҳаллада бирорта ҳам эҳтиёжманд одам доимий ишга жойлаштирилмаган.
883 та маҳаллада эса банкирлар хонадонбай юриб, лойиҳа қилмаган, тадбиркорлар билан учрашмаган. Шунинг учун йил бошидан маҳаллада ишни тўғри ташкил қилмаган 152 нафар раҳбар ишдан олинди, яна 700 нафарига интизомий чора кўрилди.
Шунингдек, маҳаллаларда солиқ тушумлари, жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ҳам масъулларга саволлар қўйилди. Давлат раҳбари маҳалла одамлар учун чинакам “ишонч, таянч ва имкониятлар маркази” бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Президент маҳалла раиси ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, тозаликни таъминлаш ва даромадни кўпайтиришга хизмат қиладиган лойиҳаларда ташаббускор бўлиши зарурлигини таъкидлади. Бундай лойиҳалар учун “маҳалла еттилиги”га 10 миллион сўмдан грант ажратилади. Ушбу мақсадлар учун жами 240 миллиард сўм ресурс шакллантирилади.
Таъкидланишича, маҳалла раиси ўз ҳудудининг ҳақиқий бошқарувчиси бўлиши шарт. Бунинг учун у ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим, профилактика инспектори, солиқчи ва маҳалла банкирининг ҳафталик ҳамда ойлик иш режасини тасдиқлаб беради. Раис “еттилик” аъзоларига аниқ вазифа қўйиб, улардан сўров қилиб боради.
Шунингдек, “еттилик” фаолиятини методик қўллаб-қувватлаш ва ҳудуддаги муаммоларга илмий ёндашиш учун Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади. У “еттилик”ни ўқитади, маҳаллалардаги долзарб масалаларга илмий ечимлар ишлаб чиқади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
Сиёсат
78140
Жамият
56918
Жамият
56169
Жамият
51222
Жамият
//
Изоҳ йўқ