Жамият
Фарғона вилоятига хос “Қўқон патири” Адлия вазирлиги томонидан географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Тарихий манбаларга кўра, Қўқон шаҳри азалдан ҳунармандчилик, савдо ва миллий пазандачилик ривожланган йирик маданий марказлардан бири ҳисобланади. Унинг гастрономик меросининг ажралмас қисми бўлган “Қўқон патири” бетакрор таъми, ўзига хос рецепти ва анъанавий тайёрлаш усули билан машҳур.
Ушбу ноннинг муҳим хусусиятларидан бири — махсус тайёрлаш технологияси туфайли бир неча ҳафта давомида ўз таъми ва сифатини йўқотмасдан сақланишидир.
Адлия вазирлиги таъкидлашича, “Қўқон патири”нинг географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши маҳсулот номи ҳамда уни тайёрлашнинг анъанавий технологиясини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, сифат стандартларини мустаҳкамлаш ва Фарғона вилоятининг гастрономик брендини халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга хизмат қилади.
Маълумот учун, географик кўрсаткич — маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублиги, унинг сифати, шуҳрати ва ўзига хос хусусиятлари айнан ўша ҳудуднинг табиий-иқлимий ҳамда ижтимоий-маданий омиллари билан боғлиқ эканини тасдиқловчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
Сиёсат
78139
Жамият
56918
Жамият
56169
Жамият
51222
Жамият
//
Изоҳ йўқ