Энди паспорт ёки ID-картани йўқотганлик учун жарима ундирилмайди

Сақлаш
11:04 / 16.07.2026 59 0

Энди паспорт ёки ID-картани йўқотиб қўйганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилиниб, фақат қўшимча давлат божи ундириш йўлга қўйилади. Бу ҳақда президентнинг “Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилди.

 

Қарорга кўра, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги 2026 йил октябрига қадар паспорт, ID-карта ёки хорижга чиқиш паспортини йўқотиб қўйганда ёки яроқсиз ҳолга келтирганда маъмурий жавобгарликка тортмасдан, қўшимча миқдорда давлат божи тўлаш орқали янги ҳужжатни расмийлаштириб бериш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим. Яъни бу ҳақда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотганлик, уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун 2022 йилнинг март ойидан бошлаб БҲМнинг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//