Жамият
Ўзбекистонда иш берувчиларга очиқ ҳавода ишлайдиган ходимлар учун меҳнат шароитларини қайта кўриб чиқиш ҳамда имконият бўлса, куннинг энг иссиқ соатларида бундай ишларни қисқартириш ёки тўхтатиб туриш тавсия қилинди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.
Инспекция қайд этишича, юқори ҳаво ҳарорати иссиқ уриши, организмнинг сувсизланиши ҳамда юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади. Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш иш берувчининг қонуний мажбурияти экани таъкидланди.
Хусусан, иш берувчиларга очиқ ҳавода бажариладиган ишлар ҳажмини қисқартириш ёки уларни соат 11:00 дан 16:00 гача вақтинча тўхтатиб туриш тавсия этилди. Шунингдек, ушбу вақт оралиғида оғир жисмоний меҳнатга йўл қўймаслик таклиф қилинди.
Ходимлар етарли миқдорда ичимлик суви билан таъминланиши, шунингдек, улар учун сояли ва совитиладиган жойларда мунтазам дам олиш имкони яратилган дам олиш жойлари ташкил этилиши лозим.
Инспекция, шунингдек, тиббий кўрикдан ўтмаган ходимларни ишга қўймасликка чақирди. Очиқ ҳавода ишлайдиганлар учун ҳаво ўтказувчи кийимлар ва қуёшдан ҳимоя қилувчи бош кийимлар назарда тутилиши тавсия этилди.
Иш берувчилар ходимларга иссиқ уришининг белгилари ва аҳвол ёмонлашганда қандай ҳаракат қилишни ўргатиши керак. Зарур ҳолларда жабрланган шахсга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.
Илм-фан
Илм-фан
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56168
Жамият
51221
Жамият
//
Изоҳ йўқ