Жамият
Навоий вилоятида ҳам айрим давлат боғчалари аномал иссиқ сабаб 4 кунга ёпилди, деб хабар бермоқда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси.
Ушбу ҳафтада Навоий вилоятида ҳаво ҳароратининг 44–45 даражагача кўтарилиши кутилаётгани сабабли туман (шаҳар) ҳокимларининг фармойишига асосан қуйидаги ҳудудлардаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади:
—Учқудуқ тумани — 14-июлдан 17-июлгача;
— Нурота тумани — 14-июлдан 17-июлгача;
— Томди тумани (2-, 4-, 5-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотлари) — 14-июлдан 17-июлгача;
— Конимех тумани (1-,2-,3-,4-,5-,6-,7-,8-,9-,10-,11-,13-,14-,15-,16-,17-сон давлат мактабгача таълим ташкилотлари) — 14-июлдан 17-июлгача.
Вилоятнинг бошқа ҳудудларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида санитария-гигиена талаблари ҳамда зарур шарт-шароитлар юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ўрганиш натижаларига кўра қўшимча ахборот тақдим этилади.
Таъкидланишича, мазкур қарор мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини аномал иссиқнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари 20-июлдан бошлаб одатий тартибда ўз фаолиятини давом эттиради.
Илм-фан
Илм-фан
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56168
Жамият
51221
Жамият
//
Изоҳ йўқ