Жамият
Шавкат Мирзиёев 13 июль куни Бекобод шаҳрига ташрифи чоғида Ўзбекистон металлургия комбинатида барпо этилган янги Қуюв-прокатлаш мажмуасини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Учрашув давомида давлат раҳбари 95 ёшли кекса металлург отахонга BYD электромобилини совға қилди.
“Мана шу электромобилни миниб, уйга бугун бориб, президент совғаси деб айтсангиз, мен сиздан миннатдор бўлардим”, деди Президент.
Отахоннинг айтишича, у комбинатнинг энг эски ишчиларидан бири. 1955 йил март ойида армиядан қайтгач, заводга ишга кирган ва 2003 йил август ойигача меҳнат қилган.
Бундан ташқари, “Ўзметкомбинат”га ташриф доирасида Шавкат Мирзиёевга соҳа ходимлари номидан шеър ўқиб берган Дилноза Примқуловага истисно тариқасида “Зулфия” мукофоти бериш вазифаси топширилди.
Президент металлургия оғир, аммо шарафли соҳа эканини таъкидлаб, комбинат ишчи-ходимларининг машаққатли ва фидойи меҳнати юксак ҳурмат ҳамда таҳсинга сазоворлигини қайд этди.
Шундан сўнг давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, Қуюв-прокатлаш мажмуаси фаолиятига старт берди.
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56167
Жамият
51218
Жамият
//
Изоҳ йўқ