Энди ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар инобатга олинади

Сақлаш
11:13 / 14.07.2026 53 0

Эндиликда хорижий ва нодавлат олийгоҳлардан давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабаларга янги имтиёз жорий этилди. Қарорга кўра, ўқишни кўчириш имтиҳонларида миллий ва халқаро сертификатлар инобатга олинади

 

Ушбу тартиб жорий йилги ўқишни кўчириш жараёнидан бошлаб тўлиқ қўлланилади. Унга кўра, чет тили ёки умумтаълим фанларидан амалдаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган талабгорларга имтиҳонда шу фанлардан максимал ёки табақалаштирилган балл берилади.

 

Ўқишни кўчириш учун аризалар расман 15 июлдан 5 августгача қабул қилинади. Ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари, my.gov.uz портали ёки Билимларни баҳолаш агентлигининг платформаси орқали онлайн юбориш мумкин.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, янги қоидалар фақат мос ва турдош бакалавриат йўналишларига ўқишини кўчираётган талабаларга тегишли.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//