ССВ аҳолига жазирама иссиқдан сақланиш бўйича тавсиялар берди

Сақлаш
09:21 / 14.07.2026 51 0

“Ўзгидромет” 13—17 июль кунлари жанубдан ўта иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилаётганини, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 44–46 даражагача кўтарилиши мумкинлигини маълум қилганди. Шу муносабат билан ССВ аҳолига жазирамада қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида тавсиялар берди.

 

Жумладан, хавф гуруҳига кирувчи фуқаролар (65 ёшдан ошган кексалар, чақалоқлар ва ёш болалар, ҳомиладор аёллар, юрак-қон томир, қандли диабет, буйрак, нафас йўллари ва бошқа сурункали касалликлари бўлган беморлар, юқори қон босими ёки юрак дориларини, “сув ҳайдовчи”, аллергияга қарши ёки психотроп препаратларини қабул қилувчилар) ҳолидан мунтазам хабар олиб туриш таъкидланди.

 

Шунингдек, чанқоқни кутмасдан, кун давомида оз-оздан ва тез-тез сув ичиш кераклиги айтиб ўтилди.

 

Бундан ташқари, хабарда енгил, кенг, ҳаво ўтказувчан ва оч рангли кийимлар кийиш, оғир, ёғли, қовурилган, аччиқ ва ҳазм бўлиши қийин овқатлардан сақланиб, сабзавотли салатлар, енгил шўрвалар, қатиқ, айрон, творог, тухум, товуқ ёки балиқ гўшти, мевалар истеъмол қилиш, тахминан соат 11:00 дан 17:00 гача очиқ қуёш остида юришни чеклаш, ҳеч қачон болаларни, кексаларни ёки ҳайвонларни автомобиль ичида ёлғиз қолдирмаслик каби тавсиялар келтирилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//