Хоразмда барча давлат боғчалари 4 кунга ёпилади

Сақлаш
17:28 / 13.07.2026 49 0

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси 14–17 июль кунлари вилоятдаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди.

 

Бунга сабаб ҳудудда шу ҳафтада ҳаво ҳарорати +44– +45 даражагача кўтарилиши кутилаётганидир.

 

Хабарга кўра, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида мазкур чора-тадбирни тавсия қилган.

 

Таъкидланишича, давлат боғчалари фаолияти 20 июлдан одатий тартибда давом эттирилади.

 

«Ҳурматли ота-оналардан ушбу вақтинчалик чекловни асрашга қаратилган профилактик чора сифатида тўғри қабул қилишларини ҳамда бу даврда болаларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтиш лозим, 13 июлдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат боғчаларнинг фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши маълум қилинган эди. Чеклов 17 июлгача амал қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//