Иш ҳафтасининг охиригача иссиқ аста-секин кучайиб боради

Сақлаш
13:59 / 13.07.2026 52 0

Ўзгидромет 17 июлгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийсида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +38– +41 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +42– +44 даражагача бўлади. Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача иссиқ аста-секин кучайиб боради.

 

Кундузги ҳаво ҳарорати +41– +43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +42– +44 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳаво дим бўлиб, +23– +28, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +28– +33 даража атрофида бўлади.

 

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

13-14 июль кунлари айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

13 июлда Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилади.

 

Тошкент шаҳрида жорий ҳафтада асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Бугун ва эртага кундузги ҳаво ҳарорати +38– +40, 15–17 июлда +40–43, кечалари эса +25– +28 даражада бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//