Жамият
Тошкент метрополитенига яна 3 та замонавий тўрт вагонли ҳаракат таркиби олиб келинди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, янги поездларни линияларга чиқариш поездлар ҳаракати интервалини қисқартириш, йўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш ҳамда хизмат муддати узоқ бўлган эски ҳаракат таркибларини босқичма-босқич замонавий поездлар билан алмаштириш имконини беради.
.jpg)
Метрополитен маълумотларига кўра, замонавий ҳаракат таркиблари сонининг ортиб бориши метрополитеннинг ташиш қувватини ошириш, ҳаракат жадвалининг барқарорлигини таъминлаш ва кун сайин ортиб бораётган йўловчилар оқимига сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.
2026 йил якунигача Тошкент метрополитенига яна 11 та замонавий ҳаракат таркибини олиб келиш режалаштирилган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
Сиёсат
78140
Жамият
56918
Жамият
56170
Жамият
51222
Жамият
//
Изоҳ йўқ