Қайси ҳудуд аҳолиси таълимга кўп пул сарфламоқда?

Сақлаш
12:04 / 10.07.2026 47 0

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 18,8 трлн сўмни ташкил этган.

 

2025 йилнинг мос даврига солиштирганда бу кўрсаткич 21 фоизга ошганини кўриш мумкин.

 

Хабарга кўра, таълим хизматлари таркибида олий таълим соҳасидаги хизматлар энг юқори улушга эга бўлиб, жами таълим хизматларининг 44,7 фоизини ташкил этди.

 

Ҳудудлар кесимида таълим хизматлари ҳажми:

▪️ Тошкент шаҳри — 9,7 трлн сўм;

▪️ Самарқанд вилояти — 1,3 трлн сўм;

▪️ Фарғона вилояти — 1,1 трлн сўм;

▪️ Андижон вилояти — 918,9 млрд сўм;

▪️ Тошкент вилояти — 908,4 млрд сўм;

▪️ Наманган вилояти — 901,3 млрд сўм;

▪️ Бухоро вилояти — 799 млрд сўм;

▪️ Қашқадарё вилояти — 782,2 млрд сўм;

▪️ Хоразм вилояти — 578,9 млрд сўм;

▪️ Сурхондарё вилояти — 577,5 млрд сўм;

▪️ Қорақалпоғистон Республикаси — 533,2 млрд сўм;

▪️ Жиззах вилояти — 279,9 млрд сўм;

▪️ Навоий вилояти — 244,4 млрд сўм;

▪️ Сирдарё вилояти — 192,1 млрд сўм;

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//