Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан ўзбек давлатчилиги ва ҳарбий тарихи ҳақидаги “Жанговар руҳ: Турон ҳарбий тафаккури генезиси ва эволюцияси” китоби нашр этилди ва кенг китобхонлар оммасига ҳавола қилинди.
Қадимги Турон тарихи деганда кўпинча фақат жасур саркардалар, йирик жанглар ва сарҳадсиз давлатлар кўз олдимизга келади. Бироқ ҳар бир ғалаба ортида қарор қабул қилиш маданияти, стратегик фикрлаш, давлатни бошқариш тажрибаси ва юксак интизом мужассамдир.
Ушбу китоб айнан ана шу кўринмас, аммо цивилизация тақдирини белгилаган қатлам — миллатнинг ҳарбий ва стратегик тафаккурини тадқиқ этади.
Муаллифлар тарихга шунчаки алоҳида воқеалар йиғиндиси эмас, балки минг йиллар давомида шаклланган тафаккур тарихи сифатида қарайди. Нашр ҳарбий тарих доирасидан чиқиб, Турон цивилизациясининг фикрлаш тарзи, миллий қадриятлари ва давлатчилик анъаналарини англашга хизмат қилади.

Таъкидлаш керакки, ушбу китоб бугунги глобаллашув шароитида ёшларнинг ўз тарихий илдизларини чуқур билиши ва миллий тафаккурини мустаҳкамлаши учун муҳим дастуруламал бўла олади.
Бундан ташқари, асар Ўзбекистон ноширлик тизимидаги илк гибрид китоблардан бири ҳисобланади. Босма нашр имкониятлари рақамли технологиялар билан интеграция қилинган. Китобхонлар матндаги ҚР-кодлар орқали мавзуга оид ҳужжатли фильмлар, интерфаол хариталар, қўшимча тарихий манбалар ва мультимедиа материаллари билан танишишлари мумкин. Бу эса тарихни нафақат ўқиш, балки кўриш ва ҳис қилиш имконини беради.
Янги нашр тарихчиларга, тадқиқотчиларга, ёшларга ва миллий тафаккур илдизларига қизиқувчи барча кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Илм-фан
Илм-фан
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56168
Жамият
51221
Жамият
//
Изоҳ йўқ