Жамият
1 августдан Ўзбекистонда жарима майдончасидан транспорт воситасини олиб чиқиш тартиби тўлиқ рақамлаштирилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, автомобиллар фақат QR кодли электрон рухсатнома асосида чиқарилади. Рухсатнома маъмурий ишни кўриб чиқувчи ваколатли орган ёки ижро органи томонидан «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали электрон шаклда расмийлаштирилади.
Мазкур тизим Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниб, жарима майдончаларида давлат рақам белгиларини автоматик аниқлайдиган камералар ўрнатилади, транспорт воситаларининг кириш-чиқиши ва тўловлар электрон тарзда назорат қилинади.
Қарор билан жарима майдончаси операторлари учун ҳам янги талаблар белгиланди. Ушланган транспорт воситасини белгиланган тартибга риоя этмасдан чиқариш ёки ҳисоб-китобларни ахборот тизими орқали юритмаслик ҳолатларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида “неустойка” қўлланади.
Қоидабузарлик бир йил ичида такрорланса, оператор билан тузилган шартнома бекор қилиниши мумкин.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
Сиёсат
78140
Жамият
56918
Жамият
56170
Жамият
51222
Жамият
//
Изоҳ йўқ