Жаҳон
АҚШнинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳрида “Ўзбек маҳалласи” жамоат бирлашмаси ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА мухбири хабар берди.
Бирлашмага Вашингтон штатида истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар ва келиб чиқиши Ўзбекистон билан боғлиқ юртдошлар ташаббуси билан асос солинди.
.jpg)
Мазкур ташкилот Вашингтон штати ҳукумати томонидан расман рўйхатдан ўтказилиб, штат давлат котиби Стив Хоббс томонидан ушбу ташаббуснинг ҳуқуқий эътироф этилиши Сиэтлдаги ўзбек жамоаси ҳаётида тарихий воқеа сифатида қайд этилди.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда Вашингтон штатида 3 мингдан зиёд ўзбекистонлик истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти Сиэтл ва унинг атрофидаги “Microsoft”, “Amazon”, “Google”, “Boeing”, “Oracle”, “NVIDIA” каби жаҳоннинг йирик технологик ва трансмиллий компанияларида дастурий таъминот, сунъий интеллект, муҳандислик, авиация, тиббиёт ва тадбиркорлик соҳаларида муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.
“Ўзбек маҳалласи” жамоат бирлашмаси раиси этиб АҚШ давлат бошқаруви тизимида 15 йиллик тажрибага эга, Вашингтон штати Тузатиш ишлари департаментида бошқарувчи лавозимида ишлаётган ўзбекистонлик Мусо Холмуродов тайинланди.
Ушбу жамоат бирлашмаси ватандошларни бирлаштириш, миллий байрамлар ва маданий тадбирларни ташкил этиш, АҚШга янги келган юртимиз фуқароларининг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, ёш авлод қалбида она тили ва миллий қадриятларга меҳр уйғотиш каби муҳим вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
Сиёсат
78139
Жамият
56918
Жамият
56169
Жамият
51222
Жамият
//
Изоҳ йўқ