Жамият
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Жамила Ашурдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олгани ҳақида хабар берди.
Учрашувда июнь ойида Жазоирга амалга оширилган расмий ташриф якунлари ва эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилгани қайд этилади.
Томонлар шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим, маданият ва бошқа истиқболли йўналишлардаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёр эканини тасдиқлади.
«Элчи хонимга Ўзбекистондаги масъулиятли ва шарафли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ Жазоирнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида Муҳаммад Ирки 2 йил давомида (2024 йилдан 2026 йиллар) фаолият юритган эди.
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56167
Жамият
51218
Жамият
//
Изоҳ йўқ