Жамият
“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 7 июнь кунги мажлисида эълон қилинди.
Қайд этилишича, лойиҳада лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига, 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан ташкил топиши, шунингдек, айрим ҳарфларнинг қўлланилишига аниқлик киритилиши назарда тутилмоқда.
Айнан қандай ўзгаришлар ҳақида гап кетаётгани ҳозирча палата расмий ахборотида берилмаган. Шунингдек, ялпи мажлис фақат Қонунчилик палатасининг расмий сайтида эфирга узатилган.
Расмий хабарда келтирилишича, қонун лойиҳаси амалиётда босқичма-босқич жорий этилади. Хусусан, қонун кучга киргунига қадар расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозларнинг амал қилиши сақлаб қолинади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг рамзий белгилари, пешлавҳа ва кўрсаткичлари ҳамда бошқа атрибутлардан белгиланган муддатгача ўзгаришсиз фойдаланилади.
“Бу ёндашув давлат органлари ва ташкилотларида амалда фойдаланилаётган ҳужжатлар, бланкалар, пешлавҳалар, кўрсаткичлар ва бошқа моддий воситаларни бир вақтнинг ўзида алмаштириш заруратини бартараф этади. Натижада давлат бюджети маблағларининг асоссиз сарфланишининг олди олинади, қўшимча давлат харажатлари юзага келишига йўл қўйилмайди ҳамда алифбодаги ўзгаришларни амалга ошириш давлат органлари ва ташкилотлари учун молиявий жиҳатдан мақбул, босқичма-босқич тартибда таъминланади”, дейилади хабарда
Мажлис якунида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
.png)
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56167
Жамият
51218
Жамият
//
Изоҳ йўқ