Маданият
Жорий йилнинг 7–11 июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» мавзусида I Халқаро ислом цивилизацияси форуми бўлиб ўтади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Имом Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ICESCO ҳамкорлигида ташкил этиладиган форумда 50 дан ортиқ мамлакатдан 300 га яқин хорижий меҳмон иштирок этиши кутилмоқда.
Халқаро форумнинг асосий тадбирлари 7-8 июль кунлари Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтади.
Анжуманлар доирасида жаҳоннинг турли минтақаларидан ташриф буюрадиган таниқли олимлар, шарқшунос ва исломшунос тадқиқотчилар, кўзга кўринган давлат ва жамоат арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарларининг маърузалари тингланади. Муҳокамалар марказида улуғ алломаларимизнинг дунё илм-фани ва маданияти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини бугунги замон контекстида қайта кашф этиш масалалари туради.
9-10 июль кунлари анжуман ўз ишини Самарқанд ва Термиз шаҳарларида давом эттиради. Бу ерда Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизийларнинг илмий меросига бағишланган илмий конференциялар бўлиб ўтади.
Термиз шаҳрида форум доирасида ўтказиладиган «Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро конференцияда ислом цивилизацияси ривожига беқиёс таъсир кўрсатган термизлик буюк алломаларнинг илмий ва маънавий жасорати халқаро миқёсда таҳлил қилинади.
Форумнинг асосий воқеаси сифатида тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг форум иштирокчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилиши кутилмоқда.
Шунингдек, тадбирда АЙСЕСКО Бош директори Салим ал-Малик, ИРСИКА Бош директори Маҳмуд Эрол Қилич, ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев, Халқаро Туркий академия Президенти Шаҳин Мустафоев сингари йирик халқаро ташкилотлар раҳбарлари, мамлакатимиз ва хорижнинг нуфузли давлат ва жамоат арбоблари, олимлари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштироки режалаштирилган.
I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз кўлами жиҳатидан ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Форум доирасида 4 та халқаро конференция, 10 та ялпи мажлис, 15 та пленар йиғилиш ҳамда 6 та соҳавий шўба ташкил этилади.
Форумда китоблар ва илмий нашрлар тақдимотига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. ICESCO билан ҳамкорликда тайёрланган «Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ» — «Уммат китоби» мавзусидаги халқаро конференция ҳамда тезислар тўплами, IRCICA билан ҳамкорликда нашр этилаётган «Шавкат Мирзиёев — маърифатпарвар йўлбошчи» китоб-альбоми, Россия мусулмонлари диний идораси билан ҳамкорликда чоп этилган Имом Термизийнинг «Шамоили Муҳаммадия» асарининг рус тилидаги академик нашри ва бошқа фундаментал лойиҳалар форумнинг энг муҳим қисмларидан бири бўлади.
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56167
Жамият
51218
Жамият
//
Изоҳ йўқ