Маданият
Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ёпилди. Бу ҳақда ёзувчи ва журналист Шукур Жаббор Facebook саҳифасида Президентга ёзган мурожаатида маълум қилди.
«Жаноб Президент, сизга бутун ўзбек зиёлилари номидан мурожаат қилмоқдаман! Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ёпилди. Бу вақтинчами ё умрбодми – бу сизнинг саъй-ҳаракатингизга боғлиқ. Бу музей 1968 йилдан буён таъмирланмагани майли, энг даҳшати – айни пайтда тарих саҳнасида яшаши хавф остида қолмоқда! Ўзи шу вақтгача таъмирланмагани, етарли шарт-шароит яратилмагани учун 70 000 га яқин ноёб ашё хавф остида қолган эди. Энди эса бу хавф бугун янада кучайган», деб ёзган у.
Журналистнинг таъкидлашича, номаълум сабабларга кўра Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ўз биносидан кўчириб юборилмоқда. Аммо ҳали бу музей учун янги жой берилмаган. Унинг кўпгина экспонатлари эса Ислом цивилизация марказининг ертўласидан вақтинча жой олган.
Маълумот учун, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи 1968 йили буюк алломанинг 525-йиллик юбилейи муносабати билан Ўзбекистон Фанлар академияси балансида ташкил этилган. Маскан бой адабий тарихимизнинг ноёб дурдоналаридан ташқари Марказий Осиё маданияти ва санъатининг бадиий намуналари – китоб, тасвирий санъат, хаттотлик, наққошлик, мусиқа ва меъморчилик асарлари билан ҳам таништириш имкониятига эга.
Биноси 1933–1936 йилларда қурилган мазкур музей Халқаро музейлар кенгаши ИКОМ ташкилоти аъзоси ҳам ҳисобланади.
Ёзувчи Президентдан музейни сақлаб қолишни сўраган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
Сиёсат
78140
Жамият
56918
Жамият
56170
Жамият
51222
Жамият
//
Изоҳ йўқ