Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 11,7 млн сўмни ташкил этмоқда

Сақлаш
09:24 / 03.07.2026 69 0

2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 11,7 млн сўмни ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 6,7 фоизга ўсган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

 

Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь-март):

2022 йил — 5,3 млн сўм
2023 йил — 6,3 млн сўм
2024 йил — 7,5 млн сўм
2025 йил — 9,9 млн сўм
2026 йил — 11,7 млн сўм

Маълумот учун, ЯИМ маълум давр давомида мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган барча тайёр товар ва хизматларнинг умумий, бозор қиймати саналади ва мамлакат иқтисодиётининг қай даражада ривожлангани, кучли ёки заифлигини кўрсатувчи асосий макроиқтисодий кўрсаткич ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//