Сув танқислиги бўйича давлатлар рейтинги эълон қилинди

Сақлаш
17:22 / 02.07.2026 83 0

World population review нашри сув танқислиги юқори бўлган давлатлар рўйхатини тақдим қилди.

 

Унга кўра, қуйидаги 6 та давлатда ичимлик суви етишмаслиги хавфи энг юқори:

▪️ Қувайт;

▪️ Кипр;

▪️ Уммон;

▪️ Қатар;

▪️ Баҳрайн;

▪️ Ливан.

 

Шунингдек яна 21 та давлатда мазкур глобал муаммо «энг юқори» бўлиши кутилмоқда.

 

Баҳоланишга кўра, сув танқислиги «юқори» бўлган давлатлар 21 та бўлиб, улар ичида Ўзбекистон ҳам бор. Мамлакат умумий рейтингда 36-ўринни банд қилган.

 

Марказий Осиёда яна 2 та давлат шу қатордан жой олган:

▪️ Туркманистон – 33-ўрин;

▪️ Қирғиз Республикаси – 42-ўрин.

 

Қозоғистон(58-ўрин) ҳамда Тожикистон(62-ўрин) эса 3-шкаладаги давлатлар қаторида бўлиб, уларнинг ҳолати «ўртача юқори» даражада.

 

Дунёда ичимлик суви танқислиги энг хавфсиз давлатлар ТОП-5 лиги қуйидагича:

▪️ Папуа-Янги Гвинея;

▪️ Исландия;

▪️ Экваториал Гвинея Республикасил;

▪️ Либерия;

▪️ Ямайка.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//