Спорт
ФИФА сайтида ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи давомида урилган 12 та гол орасидан энг чиройлисини аниқлаш учун овоз бериш жараёни якунланди. Натижаларга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига урган голи энг чиройли деб топилди.
Қайд этилишича, ҳужумчи гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган ўйиннинг 10-дақиқасида жарима майдонига оширилган тўпга етиб бориб, ўткир бурчак остида турганига қарамай, тўпни парашют услубида рақиб дарвозабони устидан ошириб ташлаб ҳисобни очган эди.
“Сантиметригача аниқ ҳисобланган ва мукаммал ижро этилган бу гол Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги дебютининг ёрқин лаҳзаси бўлди”, дея фикр билдирилди ФИФА сайтида.
Овоз бериш жараёнида Элдор Шомуродовнинг голи Лионел Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор каби юлдузлар голларидан устун келди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
Сиёсат
78140
Жамият
56918
Жамият
56170
Жамият
51222
Жамият
//
Изоҳ йўқ