Месси, Мбаппе ва Шомуродов – ФИФА «Турнирнинг энг чиройли голи» номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди

Сақлаш
15:25 / 29.06.2026 66 0

ФИФА ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг яхши голи учун номзодлар рўйхатини элон қилди. Гуруҳ босқичида урилган жами 215 гол орасидан 12 та энг чиройли гол танлаб олинган. Ғолиб 48 соат давом этувчи овоз бериш йўли билан аниқланади.

 

Ғолибликка даъвогарлар қаторида Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам бор. Унинг Конго Демократик Республикасига қарши (1:0) ўйинда киритган голи энг яхши 12 гол қаторига кирган.

 

Умумий рўйхатдан Жованни Рейна (АҚШ), Исмаэл Саибари (Марокаш), Винициус Жуниор (Бразилия), Феликс Нмеча (Германия), Элия Жуст (Янги Зеландия), Килиан Мбаппе (Франция), Лионел Месси (Аргентина), Кевин Пина (Кабо-Верде), Карим Алейбегович (Босния ва Герцоговина), Уилсон Исидор (Гаити) ва Дейзен Маэда (Япония) жой олган.


Мухлислар 48 соат давомида голлардан бирига овоз бера олади. Шундан сўнг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг яхши голи эълон қилинади. Кейинги босқичларда ҳам энг чиройли голлар шу йўл билан аниқланади ва турнир сўнггида ғолиб голлар орасидан турнирнинг энг чиройли голи танланади.

 

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голига шу ерда овоз беришингиз мумкин.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//