Иқтисод
Нуфузли «Moodyʼs Ratings» халқаро агентлиги Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингини «Ба3» даражасидан «Ба2» даражасига кўтарди ва рейтинг прогнозини «барқарор» деб белгилади.
Агентликнинг баҳолашича, рейтингнинг оширилиши мамлакатдаги институционал ва бошқарув сифатининг изчил яхшиланиши, шунингдек, иқтисодий ва фискал кўрсаткичларнинг мустаҳкамланиши билан бевосита боғлиқ.
Рейтинг оширилганига қарамай, бир қатор ҳалигача сақланиб қолган хатарларни қайд этилган. Давлат корхоналари ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг умумий шартли мажбуриятлари ЯИМнинг тахминан 25 фоизига баҳоланмоқда. Агентлик прогнозига кўра, кенг миқёсли инвестиция дастури фонида аста-секин ўсиши кутилмоқда. Давлат банклари гарчи имтиёзли кредитлаш улуши 2020 йилдаги умумий кредитлар ҳажмининг 39 фоизидан 2025 йил охиригача 19,2 фоизгача камайган бўлсада, ҳали ҳам молия тизимида устунлик қилмоқда. Асосий давлат банкларининг хусусийлаштирилиши жараёни давом этмоқда, бироқ қадрсизланган активлар хатарлари ва ислоҳотлар жараёнида капитални тўлдиришга бўлган эҳтимолий эҳтиёжлар суверен (давлат) учун потенциал шартли мажбуриятлар манбаи бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, «Барқарор» прогноз Моодйъс агентлигининг Ўзбекистон кредит профилига таъсир этувчи хатарлар «Ба2» даражасида мувозанатланган, деган баҳосини акс эттиради.
Мазкур қарор глобал молия бозорларидаги ноаниқлик шароитида ҳам мамлакатда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг, макроиқтисодий барқарорлик ва инвестициявий муҳитни яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларнинг халқаро миқёсда эътироф этилаётганидан далолат беради. Бу халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга бўлган ишончи мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади.
Илм-фан
Илм-фан
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56168
Жамият
51221
Жамият
//
Изоҳ йўқ