Иқтисод
Банклар юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва омонатлари (депозитлари)га оид маълумотларни белгиланган тартибда солиқ органларига электрон шаклда тақдим этиши мумкин. Мазкур тартибини жорий этишга доир қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ҳужжатга кўра, бир ой давомида фуқароларнинг банк карталарига бошқа жисмоний шахслар карталари ёки электрон ҳамёнларидан БҲМнинг 500 бараварига тенг (тахминан 206 миллион сўм) ва ундан ортиқ миқдорда маблағ келиб тушган ҳолатлар бўйича ҳам солиқ органлари билан ахборот алмашинуви йўлга қўйилади. Бунда яқин қариндошлар ўртасидаги пул ўтказмалари ушбу тартибдан мустасно.
Шунингдек, банклар томонидан чет эл юридик шахсларига жисмоний шахслар номидан амалга оширилган тўловлар ҳақида, шахсга доир маълумотлар кўрсатилмаган ҳолда, солиқ органларига маълумот бериш амалиёти йўлга қўйилиши кўзда тутилган.
Мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Марказий банк ҳамкорлигида «Банк-солиқ» ахборот алмашинуви махсус модулини жорий этиш ишлари амалга оширилади. Ушбу рақамли платформа банк тизими ва солиқ органлари ўртасидаги маълумот алмашинувини тезкор, ишончли ва автоматлаштирилган шаклга ўтказишга имкон беради.
Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа бўйича жамоатчилик муҳокамаси 8 июлгача давом этади.
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56167
Жамият
51218
Жамият
//
Изоҳ йўқ