Маданият
Паркент туманидаги «Қуёш» гелиокомплексининг сақланиш даражаси қониқарли деб баҳоланди. Комплекснинг айрим қисмлари реставрация қилинади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Элмурод Нажимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятидаги маданий мерос объектлари ва модернизм меъморчилиги намуналарининг сақланиш ҳолатини ўрганш устида иш олиб бормоқда. Қайд этилишича, текширув доирасида Паркент туманидаги «Қуёш» гелиокомплекси илмий-тадқиқот институтида объектнинг техник ва меъморий ҳолати кўздан кечирилган. Натижада мажмуанинг сақланиш даражаси қониқарли экани қайд этилган.
Шу билан бирга, айрим қисмларини реставрация қилиш юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.
Маълумот учун, Паркент туманида жойлашган «Қуёш» гелиокомплекси 1981–1987 йилларда бунёд этилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 апрелдаги 227-сон қарорига мувофиқ Маданий мерос кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56167
Жамият
51218
Жамият
//
Изоҳ йўқ