Фарғона вилоятига қарашли Чўнғара ва Тоштепа қишлоқлари Қирғиз республикаси таркибига ўтди

Сақлаш
10:27 / 24.06.2026 90 0

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ҳудуд алмашиш жараёни бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғиз республикаси президенти матбуот котиби Аскат Алагозов ўзининг Facebook саҳифасида шундай ёзади:

 

“Бугунги кунда Ўзбекистон республикаси билан чегараларни демаркация қилиш ишлари доирасида Ўзбекистон ҳудудига тегишли бўлган икки аҳоли пункти мазкур ҳудудда яшовчилари билан (тахминан 2500 нафар фуқаро) Қирғиз Республикаси таркибига ўтказилди. Гап Чўнғара ва Тоштепа қишлоқлари ҳақида бормоқда.

 

Қайд этилишича, ушбу қишлоқларда яшовчи қарийб 2,5 минг нафар этник қирғиз рўйхатдан ўтказиш ишларидан сўнг Қирғизистон фуқаролигини олади. Қирғизистон эса бунинг эвазига чегара ҳудудида майдони тенг бўлган ер участкаларини Ўзбекистонга берди.

 

 

Бундан ташқари, Сай-Таян автомобиль йўлини қуриш учун томонлар 236 гектар майдондаги тенг қийматли ерларни алмашилди. Янги йўл ишга тушгач, Баткен вилояти аҳолиси Айдаркендан Баткенгача бўлган масофани 225 километр эмас, 55 километр орқали босиб ўта олади.

 

Аскат Алагозов таъкидлашича, бу каби масалалар сиёсий баҳсларга сабаб бўлмаслиги керак.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//